Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Оксана Чусовитина Париж-2024 Олимпиадасига тайёрланишни режалаштирмоқда
9.05.2022 18:18,  
24

Оксана Чусовитина Париж-2024 Олимпиадасига тайёрланишини маълум қилди.

Ўтган йил октябрида Чусовитина катта спортга қайтишини маълум қилган эди. Ўшанда спортчи 2022 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўришга қарор қилган эди. Бироқ Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган XIX Осиё ва IV Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди.

Чусовитина Осиё ўйинларининг қолдирилиши режаларига қандай таъсир кўрсатгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрдим ва Осиё ўйинларидан сўнг Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишга қарор қилдим”, - дейди Оксана Чусовитина.

Айни кунларда спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида ғалаба қозониб, ушбу йўналишда тенги йўқ эканини исботлади.

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 марта Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннесснинг рекордлари” китобига киритилган. Агар у Париж-2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этадиган бўлса, ўз рекордини яқин давр ичида ҳеч ким яқинлаша олмайдиган қилиб янгилайди. Ўшанда у 49 ёшида бу ишни амалга оширган бўлади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан