Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади

Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади

Президентнинг тегишли қарорлари билан гимнастика бўйича Оксана Чусовитина ҳамда бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади.

Мактаблар Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади. Улар ўз фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди.

Гимнастика мактаби ўқувчиларининг умумий контингенти 165 нафарни ташкил этиб, улар 1-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади. Бокс мактаби контингенти жами 175 нафарни ташкил этиб, улар 5-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.