Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек олимаси Оксфорд университетининг Исломшунослик марказида тадқиқот ўтказяпти
21.02.2020 16:33,  
736

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 2-босқич докторанти Нигора Ҳакимова айни кунларда Оксфорд университетининг Исломшунослик марказида илмий изланиш олиб бормоқда.

Kun.uz Англияга сафари давомида Оксфорд шаҳрида ҳам бўлиб, атоқли университетнинг Исломшунослик марказида тадқиқот ўтаётган илк ўзбек аёли билан суҳбатлашди.

Нигора Ҳакимова – Тошкент ислом университетида ислом ҳуқуқи йўналишида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олиб, сўнг университетнинг Ислом ҳуқуқи кафедрасида ўқитувчи, Исломшунослик илмий-тадқиқот марказида илмий ходим, Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус билим юртида ўқитувчи сифатида фаолият олиб борган.

Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2-босқич докторанти саналувчи Нигора Ҳакимова 2019 йил сентябрь ойидан буён Буюк Британиянинг Chevening дастури асосида Оксфорд исломшунослик марказида илмий изланиш олиб боряпти.

Нигора Ҳакимова университет шаҳарчасида олиб бораётган илмий тадқиқоти, тўйлар ва ажралишлар, ислом илмини аёлларга ўқитиш масалалари, фарзандлари ўқиётган Оксфорддаги мактаблар, ғарб маданияти ичида фарзанд тарбиялаш ва келгуси режалари ҳақида гапириб берди.

МАВЗУГА ДОИР: «Исломни қабул қилганимдан кейин қийинчиликларни енгишим осон бўлиб қолди» – тошкентлик рус аёли иқрори​ (видео)

“Бу – Оксфордга иккинчи марта келишим. Биринчи марта 2016 йилда келгандим. Ундан олдин 2 йил давомида АҚШнинг Global Engagement институти тадқиқотчиси бўлиб, тадқиқотимнинг натижалари ҳақида Оксфорд университетининг диншунослик симпозиумида маъруза қилган эдим.

Ҳозирда Буюк Британиянинг Chevening дастури доирасида шу ерда тадқиқот олиб боряпман. Тадқиқотим мавзуси – Қаффол Шошийнинг “Маҳасину шариат” асаридаги ислом ҳуқуқи асослари.

Қаффол Шошийни халқимиз, хусусан Тошкент аҳолиси Ҳастимом (Ҳазрати имом) номи билан яхши танишади. Олимнинг илмий фаолияти кўп томондан ўрганилган. Охирги пайтларда унинг дипломатик қарашлари ҳақида ҳам илмий ишлар қилинди. Менинг тадқиқотим эса Қаффол Шошийнинг ислом ҳуқуқи асослари, ислом ҳуқуқи методологияси, яъни усул ул-фиқҳ ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисида.

МАВЗУГА ДОИР: Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

Шунингдек, муаллиф асарда ислом ҳуқуқи кўрсатмалари – инсон ақлига мувофиқ келадиган, ақл қабул қиладиган кўрсатмалар эканини исботлашга ҳаракат қилган.

– Бир нарсани алоҳида айтиб ўтмоқчиман. XIV асрда яшаб ўтган уламо Имом Шотибий мақосид аш-шариа, яъни шариат мақсадлари фанига катта ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланади. Унинг фикрича, биз ибодатга оид масалаларни ҳарфий, яъни борича қабул қиламиз, дунёвий масалаларнинг эса моҳиятига қарашга ҳаракат қиламиз. Лекин Қаффол Шоший ибодат масалаларини ҳам моҳиятига қараб хулоса беришга ҳаракат қилган кам сонли фиқҳ олимларидан саналади.

Қаффол Шоший ҳам асарининг кириш қисмида ёзади: “Мен бу китобимни менга бериладиган саволларга жавоб тариқасида ёздим”. Демак, бу асарнинг ҳам дунёга келишида ўша Марказий Осиё халқларининг ўрни ҳам жуда катта.

Интервьюни батафсил ушбу видеода томоша қилишингиз мумкин.

1985 йилда асос солинган илмий тадқиқот маркази 2016 йилда янги бинога кўчиб ўтган.

Исломшунослик марказига киришдаги ҳолда илинган каъбапўш. Каъбаи муаззамага кириш қисмининг яхлит бўлаги. Ипакдан тўқилган, олтин ва кумуш суви билан Қуръон оятлари битилган. Каъбапўш ҳар йили алмаштириб турилади. 2004 йилги бу мато Оксфорд исломшунослик марказига малайзиялик тадбиркор Тан Сри Абдул Рашид Ҳусайн томонидан совға қилинган.

Муассасадаги ўқув хоналаридан бирига Бухоро деб ном берилган.
Илмий марказ намозхонаси

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан