Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди

2021 йилнинг октябрь ойида инфляция 1,3% ни ташкил этди. Жорий йилнинг бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 7,3 фоизни, йиллик нисбатда эса 10,6 фоизни ташкил этди.

Йиллик нисбатда, жорий йилнинг октябрида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 14 фоизга ошиб, учта асосий гуруҳлар орасида нархлар ошиши бўйича етакчи бўлди. 2020 йилнинг октябрь ойидан ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 8 фоизга, хизматлар — 8,4 фоизга ошган.

Октябрь ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида (мева-сабзавотлардан ташқари) тухум (11,2%) ва товуқ гўшти (3,6−4,1%) сезиларли даражада ўсди.

Жорий йилнинг октябрь ойида спиртли ичимликлар 1 фоизга, жумладан, спиртли ичимликлар ва ликёрлар 1,3 фоизга, вино 0,3 фоизга, пиво 0,1 фоизга қимматлашди. Тамаки маҳсулотлари 0,7 фоизга қимматлашди.