Унда иқтисодий ҳамкорликнинг барча йўналишлари кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Тошкентда 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш ўтказилади. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар берди.
Учрашув иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 22-йиғилиши ҳисобланади. Унда икки давлат кооперацияси бўйича масъул 12 та комиссия иштирок этади.
Музокараларда Ўзбекистон томонига Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва савдо вазири Жамшид Ходжаев, Россия томонига эса РФ савдо-саноат вазири Денис Мантуров бошчилик қилади.