Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олдинги жадидлар ҳозир ҳаёт бўлишганида эди…
13.11.2019 19:33,  
1005

Мавжуд техник имкониятлар ва аҳолининг каттагина қисми ўқиш-ёзишни билишни кўриб, нима сабаб ривожланиш йўлида деярли ҳеч нарса қилинмаётганига ҳайрон бўлишар эди..

* * *

Улар мактабларда ўқитувчилик қилишар ёки турли маърифий мавзуларда семинарлар, мастер класслар ташкил қилишаётган бўлар эди..

* * *

Улар ёшларни хорижий тилларни ўзлаштириб, жаҳон билим манбаларига боғланишга тарғиб қилиб бунга техник шароитлар яратишар, Coursera’га ўхшаган информацион ўқув манбаларига боғланиш учун компьютерхоналар, китобхонлар клублари ташкил этиб, ёшларни ривожланиш дастурлари билан машғул қилишаетган бўлар эди.

* * *

Улар жамиятнинг муаммолари борасида тинмай интернетда мақолалар чиқаришар, жамиятнинг келажаги ва равнақи борасида турли баҳслар олиб боришаётган бўларди.

* * *

Улар миллий ва жаҳон маънавий бойликларни тарқатиш ишлари устида кўп тер тўкишаётган, ёшларнинг техник билимлар пойдевори қуриш учун турли Ёшлар инновацион марказларни жорий қилишган бўлар эди.

* * *

Улар нашриёт ишларига жиддий киришиб ватанимиз адиблари ва жаҳоннинг классик ва энг замонавий асарларни чоп этиш устида қаттиқ ишлаётган бўлишар эди…

* * *

Улар тараққиёт лойиҳаларни молиявий таъминоти учун бой қатламларни хол жонларига қўймай маблағ ундира олишган бўлишар эди..

* * *

Улар ҳукумат сиёсати борасида теран таҳлил асосида етук тавсиялар чиқариб туришаётган бўлар эди..

* * *

Улар ўтмиш ҳақида уз мулоҳазаларида таҳлилий ёндашиб, ортиқча мағрурликка ва кераксиз ҳасратларга берилмаган бўлишар эди..

* * *

Бугунги кун муаммоларига танқидий тафаккур билан ёндашган, бекорчи фитна назариялари ва беъмани ижтимоий жанжалларга қизиқмаган бўлишар эди..

* * *

Ва энг муҳими, жадидларнинг юзлари олға, келажак сари боққан ва бугунги кун заминида дадил-дадил қадамларлар билан ҳаракатда бўлишар эди…

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан