Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар антибиотикларнинг 28 фоизи аслида керак эмаслигини маълум қилди
4.05.2020 14:06,  
680

Британия тиббиёт журналида эълон қилинган янги тадқиқотда олимлар ва шифокорлар томонидан тайинланган антибиотикларнинг самарадорлигини текшириб чиқди.

Антибиотикларнинг қўлланилишига қараб касалликлар уч гуруҳга бўлинди:

  • 1. Ҳар доим антибиотиклар қўлланилишини талаб қиладиган касалликлар;
  • 2. Баъзан антибиотиклар қўлланилишини талаб қиладиган касалликлар;
  • 3. Ҳеч қачон антибиотиклар қўлланилмайдиган касалликлар.

Мутахассисларнинг фикрича, стрептококкли тонзиллит, бактериал пневмония ёки ўпка абсцесси каби касалликлар антибиотикотерапия курсини талаб қилади, шу боис улар биринчи гуруҳдан жой олди.

Иккинчи гуруҳга эса бурун бўшлиғининг яллиғланиши, эмфизема ва пастки нафас йўллари инфекциялари киритилди. 

Ниҳоят, антибиотиклар умуман қўлланилиши керак бўлмаган касалликлар категориясига юқори нафас йўллари инфекциялари, астма, аллергик ринит каби касалликлар киритилди.

Энг қўрқинчли тарафи шундаки, 28,5 фоиз ҳолатда тайинланган антибиотиклар ҳеч қандай асосга эга эмас.

«Чет эл тиббиёти бизникидан кўра ривожланганлигини ва врачлар малакаси ўртасидаги фарқни ва халқимиз ўзини ўзи антибиотиклар билан даволашни яхши кўришини ҳисобга оладиган бўлсак, юқорида келтирилган статистика маълумотлари бизда анчагина қўрқинчли тусга киришини тахмин қилишимиз мумкин»,- дейилади «Дори-Дармон»АК матбуот хизмати маълумотида.

Шундай экан, фарзандларингиз ва яқинларингизга асоссиз антибиотиклар берманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан