Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар эркакларда соч тўкилишининг янги сабабини аниқлади
25.10.2019 19:16,  
1215

Мунтазам равишда меъёридан ортиқ ишлаш эркакларда соч тўкилиши хавфини икки карра оширар экан. Сонгюнгван университетидаги кореялик тадқиқотчилар худди шундай хулосага келишди, дея тадқиқот натижаларини эълон қилган Medical Daily нашри.

Тадқиқотчилар 2013 йилдан 2017 йилга қадар 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган 13,4 минг нафар эркак устидан назорат олиб боришган. Улар синовдан ўтувчиларни уч гуруҳга бўлганлар. Биринчи гуруҳ ҳафтасига 40 соат, иккинчи гуруҳ — 52 соатгача, учинчиси — 52 соатдан ортиқ ишлаган. Шунингдек, натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар, хусусан, эркакларнинг ишлаш жадвали, ёши, маълумоти, оилавий аҳволи, зарарли одатлари ҳам ҳисобга олинган.

Мутахассислар фикрича, ҳафтасига 52 соатдан кўп ишлайдиган эркакларда ялтирбош бўлиб қолиш ҳолатлари икки марта кўпроқ учрайди. Стандарт иш жадвали ҳафтасига 40 иш соатини ташкил этса-да, кўплаб ходимлар офисда қолиб, яна маълум вақт ишлар экан.

Натижаларга кўра, меъёрдан ортиқ ишлаш туфайли юзага келадиган стресс, бош терисида гормонал ўзгаришларни юзага келтириши ва соч фолликулалари ўсишини секинлаштириши мумкин. Яъни стресс туфайли иммун тизимнинг ўзи соч қопламига ҳужумга ўтиши мумкин.

Эркакларда калликнинг илк белгилари 20-30 ёшларда пайдо бўлади, шу боис экспертлар уларга иш соати миқдори ортидан диққат билан кузатиб боришни тавсия этадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан