Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар фамилияга қараб аждодлари ким бўлганлигини билиш мумкинлигини аниқлашди
14.09.2019 16:08,  
397

Россия Фанлар академияси Археография комиссиясининг Урал филиали раиси, тарих фанлари доктори Алексей Мосин «Российская газета»га берган интервьюсида инсоннинг фамилиясига қараб унинг наслини, аждодларини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берди.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун аввал қари қариндошларингиздан сўрашингиз ва кейин архивга боришингиз керак. 

«У ерда жамиятнинг наслномаси бор, ходимлар ёрдам беришади ва сизга тадқиқотнинг методологияси ҳақида айтиб беришади. Дарҳол айтаманки, олдиндаги йўл қийин, агар тарихий илдизларингиз хорижга туташиб кетган бўлса, сиз турли шаҳарлар, ҳаттоки давлатлар архивларига мурожаат қилишингиз керак», деди Мосин.

Бунга қўшимча равишда, зарурий ҳужжатларни қадимийлиги туфайли уларни топиш қийин бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. 

Шу билан бирга, тадқиқот учун ёлланган мутахассислар сохта насабномаларни тузган фирибгарлар бўлиб қолиши хавфи мавжуд, дея огоҳлантиради тарихчи.

Асрлар олдин фамилияларни шакллантиришнинг йўлларидан бири одамда қандайдир ўзига хос хусусият - ташқи кўриниши ёки бирорта белгиси бор эди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир фамилиянинг ўзига хос тарихи бор, шу сабабли ҳар қандай тарихни батафсил ўрганиш имконияти мавжуд.

«Аждодлар ким бўлганлар, нима қилишган, қайси ҳудудда яшашган. Бошқа ҳолларда, бу ҳужжатларни Иван Горридор даврига қадар қилиш мумкин», қўшимча қилди Мосин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан