Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Олимлар ҳис қилувчи қўл протези яратди
11.04.2022 19:51,  
44

Буюк Британиянинг Бристол университети тадқиқотчилари томонидан қўл бармоқлари ўрнини босувчи ноёб протез яратилди. 

3D-принтер ёрдамида ясалган мазкур қурилма юзаси сунъий тери билан қопланган. У инсон бармоқларига хос барча функцияларни бажаришга қодир. Қолаверса, ташқи таъсирлар, масалан, иссиқ ва совуқни, оғриқни ҳис қилиш қобилиятига эга.

Бунинг учун протез инсон бармоқлари учидаги турли нерв толалари сингари мияга сигналлар жўнатадаган махсус митти сенсорлар билан жиҳозланган. 

Олимлар ҳақиқий тактил нейронлар фаолиятига жуда ўхшаш ушбу сунъий нерв сигналлари ҳосил қилинишини катта воқелик, деб ҳисобламоқда. 

Қолаверса, тажрибалар давомида протез бармоқлар қопламаларини худди инсон териси билан бир хил кўринишда ясашга муваффақ бўлинди.

Мутахассислар фикрича, бу кашфиёт келажакда роботлар қўлларини яратишда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Чунки мазкур протезлар кичик ва нозик деталлар билан ишлаш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан