Олимлар: иқлим ўзгариши туфайли 2050 йилга келиб банан бутунлай йўқолиб кетиши мумкин

Олимлар: иқлим ўзгариши туфайли 2050 йилга келиб банан бутунлай йўқолиб кетиши мумкин

Британиянинг Эксетер университетининг олимлари, иқлим ўзгариши банан ҳосилига қандай таъсир қилишини ўрганишди, дея хабар беради Nature Climate Change журнали.

Мутахассислар 27 мамлакатда банан ишлаб чиқаришни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, глобал исиш туфайли бу экиннинг ҳосили 1961 йилдан бери ўсиб борган. Аммо ҳароратнинг доимий ошиши тескари таъсир кўрсатиши мумкин - 2050 йилга келиб банан бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда ўнта мамлакатда банан ҳосилдорлиги йил сайин пасайиб бормоқда. Хусусан, Ҳиндистон ва Бразилия келажакда ушбу ҳосилнинг энг катта танқислигига дуч келиши мумкин.

Олимлардан бири Дан Беббер, банан учун энг жиддий таҳдидлардан бири «Панама касаллиги» деб ҳисобланишини эслади. Унинг сабаби упроқда яшайдиган қўзиқорин Fusarium oxysporum f.sp..дир. Ушбу касаллик туфайли 1920 йилларда Марказий Америкадаги плантациялар йўқ қилинди.

Панама касаллиги Жануби-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси ва Африкадаги фермерлар учун ҳам зарарли ҳисобланади.

Беббернинг сўзларига кўра, келажакда иқлим ўзгаришига тропик қишлоқ хўжалигини тайёрлаш дастурларига инвестициялар зарур.