Олимлар: Коронавирус бош мияни жароҳатлаши мумкин

Олимлар: Коронавирус бош мияни жароҳатлаши мумкин

Коронавирус инфекциясига чалиниш бош миянинг жиддий жароҳатига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди россиялик олимлар.

Санкт-Петербург политехника университети профессори, молекуляр виросология ва онкология соҳасида тадқиқотлар раҳбари Андрей Козоловнинг фикрига кўра, грипп ва герпес вируси сингари  коронавирус миянинг бутун бир қисмларини нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.  

Айрим COVID-19 беморларда ўпка жароҳатланмаган, бироқ уларда паришонхотирлик ва эпилептик аломатлар кузатилган.

Аввалроқ қайд этилганганидек таъм ва ҳиднинг йўқотиш билан бирга, бундай аломатлар мия тўқималарининг коронавирусга учраганини кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, коронавирусга чалинган инсоннинг иммун тизими қонга кўп миқдорда цитокин моддасини ишлаб чиқаради, бу эса энцефалопатияни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Тюмен давлат университети биология институти ходими Николай Карповнинг сўзларига кўра, ортиқча цитокин қон томирлари деворларига зарар етказиши мумкин, кейин эса мияга қон қўйилиши мумкин.

“Вирус гематоэнцефал тўсиқ орқали тўғридан-тўғри мия тўқималарига кириб бориши мумкин” – дейди Карпов.