Олимлар Марсда ноодатий кислород топишди

Олимлар Марсда ноодатий кислород топишди

Curiosity марсоходи қизил сайёра атмосферасида ноодатий кислород тебранишларини қайд этди. Ўлчов ишлари диаметри 154 километр бўлган Гейл кратерида олиб борилди. Бу ҳақда The Independent'га таяниб Мир24 хабар қилмоқда.

Аввалроқ олимлар Марсдан метан чиқиндилари топишган эди. Газ миқдори ташқи муҳитга боғлиқ бўлмаган тарзда ортади ва камаяди. Сўнгги маълумотларга кўра, худди шундай беқарорлик кислород билан ҳам кузатилмоқда.

Кузатувлар олти йил мобайнида олиб борилди. Маълумки, Марс атмосферасининг 95 %и углерод оксиди (CО2)дан иборат. Бундан ташқари унинг таркибида азот ва аргон ҳам бор. Марс атмосферасидан олинган ҳаво намуналари текширилганда улар йил фаслларига қараб кўпайиши ва камайиши ва ҳатто айрим фаслларда тарқаб кетиши аниқланган.

Кислород даражаси айниқса баҳор ва ёзда нотекис ўзгариб туради. Олимлар унинг тебранишлари атмосфера динамикаси билан боғлиқ эмаслигини тахмин қилишди (акс ҳолда улар йилдан-йилга ўзгариб туради). Кислород бирор бир кимёвий манбадан тарқаяпти, деган тахмин ҳам йўқ эмас.