Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар хулосаси: Тунда чироқни ёқиб ухлаш қандли диабет ва юрак касалликларига сабаб бўлади
23.03.2022 10:48,  
46

Бундан 23 йил аввал АҚШ олимлари ёруғ жойда ухлаш кўриш қобилияти пасайишига сабаб бўлишини аниқлаган. Яқинда ўтказилган тадқиқот натижасида эса бунга доир янада хавотирли оқибатлар маълум бўлди. 

Қўшма Штатларнинг Шимоли-ғарбий университети қошидаги тиббиёт мактаби олимлари махсус ўрганишлар натижасида ҳар қандай ёруғлик муҳитида ухлаш метаболик синдром, яъни қандли диабет, юрак касалликлари ва эрта ўлим хавфини оширади, деган хулосага келдилар. 

Жараён иштирокчилари ёруғ, ўртача ёруғ ва нимқоронғу хоналарга жойлаштирилди. Улар ана шундай шароитда тунги уйқуга кетдилар. Тадқиқотчилар эса организмдаги ўзгаришларни кузатиб боришди.

Тонг отгач, ёруғ хонада ухлаганлар қон таркиби текширилганида, уларда глюкоза миқдори ошиб, организмда меъёридан ортиқ инсулин ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.

Мутахассислар фикрича, агар бундай ҳаракат давомли тус олса, одамда бора-бора қандли диабет хасталиги ривожланиши, ортиқча вазн пайдо бўлиши мумкин. 

Ўртача ёруғлик таъсирида эса юрак уриши тезлашиши, юрак қисқариши ва қон айланиш меъёри бузилиши каби ҳолатлар қайд этилди. 

Хўш, тунги уйқу учун энг мақбул муҳит қандай бўлиши керак? 

Олимларнинг таъкидлашича, тунда, албатта, чироқларни ўчириб ухлаш лозим. Агар  бунга кўникиш имконсиз бўлса, тунчироқни полга яқинроқ жойлаштириш тавсия этилади.

Қолаверса, ушбу жараёнда рангларнинг ҳам аҳамияти катта. Қизғиш ва тўқ сариқ чироқлар мияга у қадар босим ўтказмайди. Оқ ёки кўк рангли ёриткичлардан фойдаланмаслик зарур. Электрон қурилмалар экранларидан таралаётган ёғду ҳам уйқу маҳали саломатликка зиён етказади. 

Хона ичига кўча ёриткичлари нури тушмаслигига ҳам эътибор қаратиш даркор. Бундай шароитда қора пардалар ёки махсус кўз ниқобларини қўллаш фойда беради. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан