Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар: Хуррак отадиган аёлларда онкологик касалликлар бўлиши мумкин
5.11.2019 12:14,  
517

Экспертлар саратон уйқу вақтида апноэдан қийналадиган аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ қайд этилади, деган хулосага келишди.

Олимлар ўтказган тадқиқот натижасига кўра, аёллар хурраги онкологияга ишора қилиши маълум бўлди.

Мутахассислар уйқу вақтида апноэдан қийналувчи кишиларга тегишли маълумотларни таҳлил қилишди. Унда 18 ёшдан ошган ўн минглаб одамлар ўрганилган. Улардан 388 нафарига саратон ташхиси қўйилган. Устига-устак, бу кўрсаткич аёлларда — 2,8, эркакларда — 1,7 фоизни ташкил этган.

Таҳлилдан сўнг олимлар уйқу вақтида обструктив апноэдан қийналаётган аёллар орасида саратон касалликлари хавфи ортади, деган хулосага келишди. Шунингдек, хуррак юрак-қон томир тизими муаммоларига ишора қилади — эҳтимол, уни чақирар ҳам.

Бундан ташқари, экспертлар хурракнинг зарарли одатлар билан боғлиқлигини ўрганиб чиқишди. Улар орасида чекиш энг зарарлиси экан.

Аёллар ҳам эркаклар каби қаттиқ хуррак отишади. 36,5 фоиз хуррак отувчи гўзал жинс вакилалари буни тан олишни исташмайди. Эркаклар орасида эса бундай тоифадагилар 11,7 фоизни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан