Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимпиада қаҳрамонларига аталган шеър
22.08.2016 16:29,  
327

РИОДА ЎТГАН ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ,
СОВРИНДОРЛАРИ УЛАРНИНГ УСТОЗЛАРИГА ВА БАРЧА ИШТИРОКЧИЛАРГА ЭҲТИРОМ БИЛАН БАҒШЛАДИМ.

ВАТАН

Шавкатингни ШОҲСУПАГА олиб чиққан,
Паҳлавонлар сафларини ёриб чиққан,
"Зўрлар ичра зўр бўлай!" деб ғолиб чиққан
Ўғлонларинг мадҳ этмасам бўлмас ВАТАН!

Юрт ғурури юксак бўлса тилагида
Шер хайбати уйғонади юрагида
Сенинг шаънинг кўтарганда кўкрагида.
Фазлидиндай йиғламасам бўлмас ВАТАН!

Марди- майдон ўғлонларинг сафин қара!
Матонатга бўйин эгди олий марра,
Руслан каби ер титратиб, тортиб наъра
Байроғингга бўйламасам бўлмас ВАТАН!

Мирзо Бобур қайтди бугун Андижонга,
Зафар туғин тақдим этиб ҳар бир жонга,
Дунё хавас қилганида Хасанжонга
Мадҳиянгни куйламасам бўлмас ВАТАН!

Бекободнинг бек ўғлони, ботир укам,
Ҳар зарбаси ғалабага қодир укам,
“Шаҳобиддин!” деганларда тўлиб ўпкам,
Ўзлигимни ўйламасам бўлмас ВАТАН!

Билагида боболарим хайбати бор,
Туришида Темурийлар шиддати бор.
Олтингга тенг кумушидан олиб мадор.
Шаҳрамжондай сакрамасам бўлмас ВАТАН!

"Фарғоналик!" деганимда кўксим тўлиб,
Насиб қилса набирамга исмин қўйиб.
Фахрлансам, шеърлар ёзиб тўйиб-тўйиб,
Бектемирдай яйрамасам бўлмас ВАТАН!

Рустам, Ришод, Диёрбеклар диёрисан!
Элмуроднинг кўксидаги туморисан!
Мухаммаду, Муроджоннинг иқболисан!
Ихтиёрдек ишончлари сўнмас ВАТАН!

Барчинлар ҳам йигитлардан ўтар хали,
Олтин , кумуш медалларни ютар хали,
Оксананинг матонати - бу юрт шаъни!
Cувинг ичган қизлар қирқда ўлмас ВАТАН!

Бошимизни баланд қилди бу кун мардлар,
Юраклардан чиқди асрий алам, дардлар,
Шодликларга уланганда шукру, ҳамдлар.
Байрамларинг тўёнасиз бўлмас ВАТАН!

Байроғимиз беланчакка ёпиб қўяй,
Бешигимга нишонимиз тақиб қўяй,
Қулоғингга бир ниятим айтиб қўяй
“Энди қалбда орзуларим сўнмас ВАТАН,
Чемпионсиз хонадонлар бўлмас ВАТАН!”

Муаллиф: Муаззам Иброҳимова

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан