Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимпиячиларимиз БААни енгиб, ярим финалга чиқишди (видео)
19.01.2020 20:11,  
557

Бугун Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U23 Осиё чемпионатида чорак финал баҳсида БАА ёшлари билан учрашди.

Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Ойбек Бозоров, Жасурбек Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов ўйинга тушди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида БАА ўйинчиси Ал-Амири жарима майдонига ёриб кирди ва ҳисобни очди: 1:0

3 дақиқа ўтиб, Илҳом Алижонов ҳисобни тенглаштирди. Илҳом жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, мувозанатни тиклади: 1:1

26-дақиқа рақиб жарима майдонида вакилларимиз пенальти ишлаб олишди. Жарима тўпини Ислом Қобилов қойилмақом тарзда дарвозага йўллади: 1:2

41-дақиқада Ойбек Бозоров жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни 1:3 га етказди.

2-бўлимда ҳам вакилларимиз ҳужумкор ўйин намойиш қилди. 85-дақиқада Жасур Яхшибоев ҳисобни 1:4 га олиб чиқди.

93-дақиқада Нурулло Тўхтасинов гол киритди: 1:5

Ўйин 1:5 ҳисоби билан якунланди. Олимпиячиларимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Уларнинг рақиби - Саудия Арабистони. Ўйин 22 январ куни 15:15 да Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан