Олис Африкада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига қудуқ қазилди

Олис Африкада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига қудуқ қазилди

Ўзбекистондан минглаб чақирим узоқликдаги Африканинг Нигер давлатида юртимизнинг етук уламоси фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номларига қудуқ қазилди.

Ислом.уз нашрининг ёзишича, Саҳрои кабирда жойлашган мазкур қудуқ сувидан маҳаллий аҳоли ҳозирда фойдланмоқда.

Аҳолисининг 90% мусулмонлардан иборат бўлган Нигер давлати, Африканинг ғарбий қисмида, саҳрои кабир минтақасида жойлашган. Узоқ йиллардан буён мамлакат халқининг катта қисми сувсизликдан азият чекиб келади.

Ушбу хайрли иш ташаббусчилари «Исламньюс» ташкилоти вакиллари бўлиб, улар Москва шаҳрида фаолият олиб борадилар.