Олий Мажлис депутати "депутатликка номзод қўйсам ўтаман, деб фикрлайдиган кети тоза блогер"ларни нишонга олди

Олий Мажлис депутати "депутатликка номзод қўйсам ўтаман, деб фикрлайдиган кети тоза блогер"ларни нишонга олди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзаков Facebook саҳифасида депутатликка номзодини қўймоқчи бўлган блогерларни танқид қилди. Депутат постини ўчириб юборган. Блогер Дима Қаюм унинг бу мулоҳазаларини кўчириб олиб, ўз саҳифасида эълон қилган.

Акмал Умирзаков шундай ёзган эди: "Депутатликка номзод қўйсам ўтаман, деб фикрлайдиган кети тоза блогеру бировни ҳақини ейишдан уялмайдиган печкачи ва ўзига ўзи "смартгов консултант" дейдиганлар кўпайиб кетти. Қизиқ номзодларнинг турлари... Ҳамма хилидан бор эй...

Ҳаттоки, бир "ақлли" Бухоролик нимеймиш, депутатлик дастурини ёзгандим, дейди. Аҳад Қаюмми лаҳад луқумми бу блоггер, фарқи йўқ бу масхарабозларга... Депутат манифест ёзадими ҳеч бир дунёда. Яна умидим сўниб боряпти, мен ғалаба қилолмайманмиш. Ўзингча, 13000 подписчик (шундан ярми сохта эккаунт, ярми аллақачон делетед, бўлган) дунёни ҳар бир бурчагидан йиғилиб, сенга мухлис бўлгани кетингни кўтардими дейман. Сайланиш учун камида биласанми қанча сайловчи бўлиш керак бир округда ҳавасманд номзод?! Ўтган сайловда ўртача 165000 эди. Фикр қил, бу рақам сенинг каналингдаги обуначиладан камида ўн икки мартта кўп ва камида шуларнинг ярми сени ёқлаши керак.

Саааллл, туш эшагингдан. Эҳҳҳҳ, сайлов нима билмайсанда. Отанг онангга эмас, ўйнашига, онанг идеали учунмас, даданг ёмон кўрган қўшнига овоз беради. Амакиваччанг, холаваччанг нега у энди номзод бўлибди, мани боламни нимаси кам ундан, дейди ҳасад аралаш.

Сайлов участкаси жойлашган мактабларда эса, "келажак бунёдкорлари" беш йилда бир ҳосил йиғади.

- Анақ қиса ука, ман сиз томонга ҳаммани оғдириб берардим, дейди оғзидан вино ҳиди анқиб участка коммиссияси раиси бўлган ўзини локациясини унутган география ўқитувчиси. У бу гапни ҳар бешала номзодга айтиб, сайлов ўтгунча гайгуй қилиб яшайди. У раис ўзича қув, ўзича шустрий бўлади.

Сайлов ўтгунча кунора отиб қолиб, маза қилиб яшайди "демократия" саҳнасида.

Сайлов кўрмаган кимлардир эса ўзича депутат бўлсам дунёни тескари айлантираман, деганча ўй-хаёл сураверади.

Айтганча, депутатлик бу мансаб, мартаба, рутба эмас. Ҳозирдан, номзодимни ўтказишмаяпти, деб жар солманг ўзича" публикага" ўйнайдиганлар.
Аллоҳ назар қилмаса, сен ўзингни "смартгов" бўйича мутахассис дейсанми, ёки бошқа эшшшааак бозорга ҳам даллол бўмайсан. Парламент циркка айланишига йўл қўймайди бу заки халқ. Йўл қўймасин ҳам илоҳим."

7