Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий Мажлис депутати тиббий ниқоблар экспортини тақиқлашни тавсия қилди
5.03.2020 18:24,  
538

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати раисининг ўринбосари Бобур Бекмуродов ўзининг телеграмдаги саҳифаси орқали коронавирусни мамлакатимизда тарқалишини олдини олишга доир чоралар кўришни тавсия қилди.

“Ортиқча ваҳимага ҳожат йўқ, лекин янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 70 дан зиёд давлатларда тасдиқланди ва касалланганлар сони 100 мингга яқинлашиб қолди. Глобализация шароитида вирусдан изоляцияда қолиш имконияти мавжуд эмаслиги тобора ойдинлашиб бормоқда,“ — дейди депутат.

Шунингдек, Олий Мажлис депутати фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги иккинчи босқич чораларни кўриш вақти келганини айтди:

- Оммавий тадбирларни ўтказишни чеклаш, болалар ва ёшлар иштирокида оммавий тадбирларни тақиқлаш;

- Транспорт қатновлари чекланган ёки йўловчиларини карантинга олиш назарда тутилган давлатлар рўйхатини кескин кенгайтириш;

- Вирус билан курашишга кўмаклашувчи дорилар ва шахсий ҳимоя воситалари (маскалар, респираторлар) экспортини тақиқлаш ва зарур бўлса хавфсиз давлатлардан импортини қўллаб-қувватлаш;

- Фармацевтика бозорини қатъий назоратга олиш, вирусдан ҳимояланиш ва даволаш воситалари нархининг спекулятив ошишига йўл қўймаслик;

- Янги коронавирусни олдини олиш бўйича ТИВ, ССВ ва Инвестиция вазирлари иштирокида Парламент эшитувини ўтказиш;

- Боғча ва мактабларда касалланиш хавфини олишга қаратилган чораларни кучайтириш каби тайёргарлик ишларини амалга ошириш зарур, деб ўз сўзларини якунлаган Бобур Бекмуродов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан