Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий Мажлис депутатлари ва сенат аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди
19.01.2020 15:45,  
356

2020 йилнинг 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, янги сайланган депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар қилди.

Парламент сайловлари натижаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатини ва Сенатининг 97 нафар аъзосини рўйхатга олди. Сенат аъзоларининг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги № ПФ-5918-сон Фармонига асосан тайинланган.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов миллий парламентимизнинг янги сайланган ва Президентимизнинг фармонига биноан тайинланган аъзоларини халқ вакили бўлишдек шарафли мақомга мушарраф бўлгани билан самимий табриклади.

Аввал хабар қилинганидек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлисларини шу йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан