Олий Мажлис депутатларининг кўпчилиги Ўзбекистоннинг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этишини маъқуллади

Олий Мажлис депутатларининг кўпчилиги Ўзбекистоннинг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этишини маъқуллади

Бугун Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди. 

Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.