Олий Мажлис ҳайвонларни ҳимоя қилиш ҳақидаги петицияни кўриб чиқади

Менинг Фикрим ташаббуслар сайтида қолдирилган мурожаатнома (петиция) 10 000 дан кўп овоз тўплади, энди Ўзбекистон  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқади.

“Охирги вақтда Ўзбекистонда кўплаб прогрессив қонунлар қабул қилинди, лекин бизнинг мамлакатда шу вақтга қадар ҳайвонлар ва одамлар орасидаги муносабатни белгиловчи қонун бўлмаган. Шу сабаб ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат, айбдорларни жазога тортиш механизмининг йўқлиги – бугунги куннинг қайғули ҳақиқатидир”, - деб ёзган петиция ташаббускорлари.

Шунингдек, бугунги кунда қаровсиз қолдирилган уй ҳайвонларининг назоратсиз кўпайиши, уларнинг қаровсиз дайдиб юриши, қаровсиз қолган уй ҳайвонларини вақтинча сақлаш пунктларининг йўқлиги каби ҳолатларга қарши курашиш учун қонуний асос керак.

Петиция муаллифлари фикрига кўра, қабул қилинадиган қонун қуйидагиларни назарда тутиши керак:

  • Ҳайвонларни ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилиш;
  • Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга нисбатан жавобгарлик чорларини кучайтириш;
  • Уйсиз қолган ҳайвонларнинг кўпайишини назорат қилиш дастурини қабул қилиш;
  • Уйсиз ҳавонларнинг қонуний мавқеини белгилаш ва уларни вақтинча сақлаш пунктлари очиш;
2286