Олий ўқув юртлари энди битирувчиларнинг ишга жойлашиши тўғрисида ҳисобот бериб боради

Олий ўқув юртлари энди битирувчиларнинг ишга жойлашиши тўғрисида ҳисобот бериб боради

2019/2020 ўқув йили бошига олий таълим муассасаси статистика ҳисоботининг янги шакли тасдиқланди
                    
«Кундузги таълим шаклидаги бакалавриат талабаларининг курслар, таълим йўналишлари бўйича тақсимоти» йиллик ҳисобот шаклининг 1-бўлимига тузатишлар киритилди. Қуйидагилар ҳам кўрсатилиши лозим:

  • тўлов-контракт асосида ўқиган бакалавриат битирувчиларининг нечтаси эгаллаган билимлари ёки ўхшаш таълим йўналиши бўйича ишга жойлашганлиги, шунингдек бошқа фаолият соҳасига ишга жойлашганлар сони;
  • грант асосида ўқиган ва ишга йўлланма олган бакалавриат талабаларининг нечтаси берилган йўлланма бўйича ишга жойлашганлиги.

 
Ҳужжат 4.09.2019 йилдан кучга кирди.