Олий суд судяларининг ойлиги қанча?

Олий суд судяларининг ойлиги қанча?

Бугун Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги ПРEСС-КОФEси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Олий суд судяси Иброҳим Тожиев Олий судда фаолият юритаётган судьяларнинг ойлиги қанчалигини очиқлади:

“Ҳозирги кунда Олий судда фаолият юритаётган судяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 5 000 000 сўмдан 8 000 000 сўмгача етади”.

Олий суднинг яна бир судьяси Илҳом Раҳмонқулов эса, Ўзбекистон жамиятида судяларга ишончсизликка судяларнинг мустақил бўлмагани сабаб бўлганини айтди. Шунингдек, судянинг таъкидлашича, муайян бир масалани фақат Олий суд раиси, ёки раис ўринбосари ҳал қилади деган тушунча йўқ.

Миллий тикланиш демократик партияси вакили Нодиржон Мухторовнинг айтишича, Туман судяси вилоят судясидан, вилоят судяси Олий суд судясидан эркин бўлиши керак. Бундан ташқари, жиноят кодексини либераллаштириш лозим”.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили Холбек Жалолов эса, судьялар фуқарога мурожаат иши бўйича битта нуқтани қўйиб бериши кераклини айтди. “Фуқаролик судига борса, маъмурийга борасан каби бошқа-бошқа борди-келдиларни йўқ қилиш керак. Бундай мисоллар кўп”, дейди ХДП вакили.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллик (Омбудсман) котибиятининг вакили Саидбек Азимов Ўзбекистонда “қора рўйхат” умуман йўқ қилинганини, ҳар бир шахс ўзининг эътиқод ҳуқуқига эга эканлигини айтиб ўтди”.