Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Олий судни ҳал қилишини ваъда қилган фирибгарлар фуқарони 77 минг АҚШ долларига "ухлатди"
28.01.2022 10:14,  
157

Тошкент шаҳар. 2020 йил 8 июль куни 39 ёшли Б.А. ва А.У., лар ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Боку кўчасида жойлашган “Steklovoknistaya Plastmasovaya truba” МЧЖда бўла туриб, корхона раҳбари 55 ёшли У.Х.,ни ишончига кириб, Фарғона вилояти туманлараро судининг 1 млрд. 700 млн. сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажримини Олий судда ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, У.Х.,дан 77.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми ”а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан