Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги контракт нархларини кескин оширилишига изоҳ берди
10.09.2019 12:03,  
109

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига тааллуқли шарҳи эълон қилинди.

Янги ўқув йилида тўлов-контракт қиймати миқдорини 18 фоизга оширилишида (индексация қилишда) асосий омил сифатида, олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари (ўтган ўқув йилида 3 маротаба), коммунал хизматлар тарифлар ва бошқа сақлаш харажатлари ошгани ҳолда, олий таълим муассасалари харажатларини даромадларига нисбатан 74 фоизга ўсганлиги инобатга олинган.

Шу билан бирга, ёшларни олий таълим билан қамров кўрсаткичи 2017/2018-ўқув йилидаги 9 фоиздан жорий ўқув йилида 20 фоизга ортганлиги ёки талабалар контингентининг 126 минг нафарга кўпайганлиги олий таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ўқув бинолари қувватларини яратиш бўйича қўшимча эҳтиёжга олиб келади, бу эса ўз навбатида қўшимча харажатларни талаб этади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, 2019/2020-ўқув йилидан тўлов-контракт миқдорларининг ўртача 18 фоизга оширилиши — бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизи қопламоқда, холос (бунда - харажатларни қопланиши ўтган йилги даражада сақлаб қолинмоқда), — дейилади талим вазирлиги хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан