Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий ва ўрта махсус таълими тизимида 9 ойда қарийб 14 млрд сўмлик молиявий камчиликларга йўл қўйган 21 нафар ходим ишдан олинган
21.10.2021 13:58,  
117

Олий ва ўрта махсус таълими тизимида 9 ой мобайнида қарийб 14 миллиард сўмлик молиявий хатолик аниқланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.

Маълум қилинишича, ушбу миқдордан 5 миллиард 493,2 миллион сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинган. Шунингдек, 4 миллиард 979,3 миллион сўмлик қисми профилактик тадбирлар жараёнида ундирилиб тикланган. 996,2 миллион сўмлик қисми (ортиқча тўланган иш ҳақи ва бошқа ҳисоб-китоблар) кейинги ойларда ҳисоб-китоб қилиш учун ундирувга қаратилган.

Ааниқланган молиявий хато ва камчиликларнинг:

  • 8 миллиард 35,5 миллион сўм ёки 59,1 фоизи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда стипендия тўловлари бўйича;
  • 1 миллиард 111,7 миллион сўм ёки 8,2 фоизи товар-моддий қийматликларнинг камомади ва ноўрин ҳисобдан чиқарилиши бўйича;
  • 128 миллион сўм ёки 0,9 фоизи таъмирлаш ишлари учун ортиқча қилинган харажатлар бўйича;
  • 267,1 миллион сўм ёки 2 фоизи ижара тўлови ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган тўловлар бўйича;
  • 4 миллиард 62,9 миллион сўми ёки 29,9 фоизи эса бошқа турдаги харажат турлари ҳиссасига тўғри келади.

Бундан ташқари, 2 та олий таълим ҳамда 8 та касбий таълим муассасасида аниқланган 2 миллиард 136,6 миллион сўмлик хато ва камчиликда жиноят аломатлари мавжудлиги сабаб ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.

Молиявий камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг 33 нафарига нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, 21 нафари лавозимидан озод этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан