Олийгоҳларга қанча абитуриент ҳужжат топширгани маълум қилинди

Олийгоҳларга қанча абитуриент ҳужжат топширгани маълум қилинди

Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 6 июль 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 469 582 нафарни ташкил қилади. Шундан, жорий йил битирувчилари 252 611 нафар (53,79 %).

Таълим шакли бўйича:

  • Кундузги таълим шакли – 299 620 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли – 162 555 нафар;
  • Кечки таълим шакли – 7 407 нафар.

Тиллар кесимида:

  • Ўзбек тили – 411 395 нафар;
  • Рус тили – 46 022 нафар;
  • Қорақалпоқ тили – 10 804 нафар;
  • Бошқа тиллар – 1 361 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар: 

  • Самарқанд давлат университети – 28 167 нафар;
  • Андижон давлат университети – 24 037 нафар;
  • Тошкент давлат педагогика университети - 18 379 нафар;
  • Наманган давлат университети – 18 356 нафар;
  • Термиз давлат университети – 17 891 нафар.