Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Олмалиқ кон-металлургия комбинатида энди платина ишлаб чиқарилади
14.07.2022 21:31,  
80

Олтинга нисбатан ер юзида уч баробар камроқ учрайдиган бу нодир металл энди Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарила бошланади.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти ҳамда комбинат олимлари, мутахассисларининг узоқ йиллик изланишлари, илмий тадқиқотлари туфайли платина металлини ишлаб чиқариш технологияси учун муаллифлик ҳуқуқи қўлга киритди.

Ўзбекистон иқтисодиётига мис ишлаб чиқариш йўли билан таянч бўлиб келаётган ОКМКда нафақат мис, олтин, кумуш, балки бошқа ноёб – палладий, рений каби металлар ҳам ишлаб чиқаришга эришилмоқда. Эндиликда ушбу маҳсулотлар қаторига платина ҳам қўшилди.

Бугунги кунда ОКМК 7 та маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясига оид муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритган.

Бугун дунё бозорида 1 грамми 28 долларга баҳоланаётган платина ишлаб чиқариш саноати йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Қўрғошиндан 2 баробар зич ҳисобланган ушбу ноёб металл, ўтга чидамлилиги, электр ўтказувчанлиги, зангламаслиги туфайли космос саноатида, тиббиётда, электротехникада, шишасозлик саноатида, самолёт ва кемасозликда, кимё ва автомобилсозлик саноатларида кенг қўлланилади.

Платина ўзи қандай металл?

Заргарлар орасида «Рангли металлар маликаси» дея ном қозонган ушбу нодир металл нисбий зичлиги юқори, оловга бардошли, қаттиқ ҳамда ўта эгилувчанлиги билан ҳам саноатда, хусусан, автомобилсозликда ва заргарлар орасида қадрланади. Бу металл XVIII асрда кашф қилинган бўлиб, испанчадан таржима қилинганда «кумуш» деган маънони англатади. Дунёда 5 та йирик платина ишлаб чиқарувчи давлатлар мавжуд бўлса, Ўзбекистонда ҳам ушбу нодир металлни қўлга киритиш технологияси ишлаб чиқилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан