Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмалиқ шаҳар, Шаҳрихон ва Китоб туманларида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатлари аниқланди
31.05.2022 09:40,  
4

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Х. 2 900 АҚШ долларини фуқаро С.га 32,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Шаҳрихон туманида фуқаролар Б.Х. ва Ф.А.лар бошқа бир фуқаро М.га 2 800 АҚШ долларини 30,0 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 2 800 АҚШ доллари, 100 россия рубли ва 650 минг сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Китоб туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Н. ва С.Б.лар бошқа бир фуқаро А.га 3 400 АҚШ долларини 37,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 6 200 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан