Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмалиқ шаҳрида 7 ёшли қизни ўғирлаб кетмоқчи бўлишдими? Ижтимоий тармоқда тарқалган видеога аниқлик киритилди
4.03.2021 09:57,  
372

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри 5/2 ноҳиясида ёш қизнинг ўғирлаб кетмоқчи бўлганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Ҳолатга Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати аниқлик киритди.

Аниқланишича, 2021 йил 2 март куни 1961 йилда туғилган  фуқаро М.Қ. укаси О.Қ.нинг "Тошкент" маҳалласидаги хонадонларнинг бирида туғилган кунни нишонлаш учун бориб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Соат 19.00 ларда М.Қ. уйига қайтиб келаётган вақт ошқозонида қаттиқ оғриқ турганлиги учун "Янги ҳаёт" маҳалласи, 27-уй йўлагига кириб, зинада ўтириб қолган.  

Шу вақт 27-уйдаги хонадонда яшовчи, вояга етмаган, 2014 йилда туғилган, А.И. дўкондан туз олиб келаётганлиги ва уй йўлагида ўтирган нотаниш шахсни кўриб, қўрққани сабабли, ичкарига кира олмасдан турганида, дадаси  Ж.Ж. келиб қолган. Ж.Ж. бу ҳолатни нотўғри тушунган ва ўша жойдаёқ шаҳар ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳолатни Ж.Ж.нинг қўшниси Ж.М. телефони тасвирига олган.

Шундан сўнг, ҳолатдан хабари бўлмаган ҳолда у ерга келиб қолган Д.А. таниши Ж.М.нинг телефонидаги видеотасвирни ўз телефонига кўчириб олиб, М.Қ. ёш болаларни ўғирлаш билан шуғулланиб келаётгани ҳақида шарҳ билан телеграм ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юборган.

Фуқаро М.Қ. томонидан вояга етмаган А.И.га тегинилмаган, унга тан жароҳати етказилмаган ва уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилмаган. Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан