Олмаота аэропорти қачондан фаолиятини тиклаши маълум қилинди

Олмаота аэропорти қачондан фаолиятини тиклаши маълум қилинди

Олмаота халқаро аэропорти 2022-йил 13-январ соат 00:00 дан ўз фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда КАЗИНФОРМ ахборот агентлиги шаҳар аэропорти матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Олмаота шаҳрида комендантлик соати жорий этилиши муносабати билан аэропорт 08:00 дан 21:00 гача ишлайди. Ҳам ички, ҳам халқаро рейслар амалга оширилади. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида терминалга фақат йўловчилар киришига рухсат берилди. 

Эслатиб ўтамиз, Олмаота аэропорти тартибсизликлар вақтида қўлга олинган, кейинроқ, аксилтеррор махсус операцияси чоғида эса қўйиб юборилган эди. Қозоғистонда 6-январдан 19-январгача фавқулодда ҳолат жорий этилган.