Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмазор туманида таъсисчининг 564,1 млн сўмини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
31.03.2022 09:53,  
45

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.C.” МЧЖ раҳбари М.А. МЧЖ таъсисчиси К.А. томонидан низом жамғармасини шакллантириш мақсадида кирим қилинган 564,1 млн сўм маблағини корхона таъсисчилари йиғилишини ўтказмасдан уларнинг розилигисиз банк филиалидан нақдлаштириб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан