Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 2022 йил 23 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача «Тараққиёт», «Қорасарой», «Олмазор сити» маҳаллаларида, «Қорақамиш» 1/1, 1/2, 1/3 мавзеларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади дейилади расмий манба хабарида.