Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмонларни қандай қилиб тозаликка риоя қилишни ўргатишган?
17.02.2016 13:36,  
22

Олмонияда, аниқроғи Швабия кўчаларининг тоза тутишлиши азалдан уларнинг "қонида" эмас, балки мажбуран у ернинг халқига сингдирилган экан.

Узоқ вақтлар давомида олмонлар уйларидан чиқадиган чиқинди, ювинди, ахлатларни, ўлган уй ҳавонларини яшаётган ҳовли жойларининг атрофига, тўғри келган жойларга ташлаб кун кечиришган экан. Шаҳар ва қишлоқлар антисанитария, касалликлар хукм сурган давр эди.  

XV асрда яшаган Вюртемберг графига  шаҳардаги қўланса ҳидлар жонига тегади ва фармон чиқаради. Унда ёзилишича одам ва ҳайвонлардан чиққан чиқиндилар тунда керакли жойга олиб ташлансин деб. 

 Бу фармон вақти келиб унутилди ва уни бажарилишини назорат қилиш имкони бўлмай қолган. Бунинг сабаби ҳар бир уй олдига полиция посбони кўйиш қийнлиги ҳамда назоратчиларга пора беришиб ишларини тинчитишганлиги бўлган. Шунда граф бошқа фармон чиқаради, бунинг натижасида шаҳар ТОЗА ҳолатга келади. Унда ёзилишча, агар қўшнингиз 2 ҳафта ичида уйинни тоза ҳолда тутмасдан аҳлатларини уйи атрофига ташлаганлиги ҳақида керакли жойга хабар бермасангиз, сиз ва қўшнингиз жазоланасизлар, агарда керакли жойга хабар берсангиз қўшнингизга тегишли бўлган ернинг бир қисмини сизга ўтади, дейилган экан. 

Ушбу фармондан сўнг, барча аҳоли, қўшнисини ҳам жазолашларидан ва "қулоқ"лардан қўрқиб, ўзиниг уйини атрофини ҳафтанинг ҳар шанба куни аҳлат ва чиқиндилардан тозалайдиган бўлибди. Шаҳар ва қишлоқлар тоза ҳолатга келибди. Ҳозирги кунга келиб, олмонлар учун Шваб "Кервохе" миллий қадриятга айланишга улгурган.

Интернетдан олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан