Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олтиариқда темир сейфни ўғирлаган шахс қўлга тушди
27.01.2022 11:02,  
118

14 январь куни фуқаро М.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 январь кунидан 14 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қизилтепа МФЙ ҳудудида жойлашган балиқхонасига ғайриқонуний равишда кириб, ичида 50.000.000 сўм пуллар бўлган темир сейфни яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Т содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан