“Олтин глобус” ғолиби “Оскар”нинг 10 та номинациясида кураш олиб бормоқда (видео)

“Олтин глобус” ғолиби “Оскар”нинг 10 та номинациясида кураш олиб бормоқда (видео)

Олтин Глобус мукофотининг "Энг яхши филм" номинациясида ғолиб бўлган ушбу фильм "Оскар"нинг 10 та номинациясида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Фильмда бош қаҳрамонлар бошидан кечирган биринчи жаҳон урушининг даҳшатлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Биринчи жахон уруши айни авжига чиқа бошлаган вақтда генерал томонидан берилган ўта хавфли вазифани бажариш учун икки ёш аскар йўлга чиқади. Улар ҳужум бекор қилинганлик ҳақидаги буйруқни кейинги батальонга етказишлари керак.

Муаммо шундаки, иккинчи батальонга бориш учун душманлар эгаллаган ҳудуддан ўтиб олишларига тўғри келади. Вақт эса жуда оз...