Олтин ва кумуш нархлари тарихий максимумга етмоқда

Олтин ва кумуш нархлари тарихий максимумга етмоқда

Тарихда илк маротаба зудлик билан етказиб бериладиган олтиннинг нархи 2000 доллардан ошди: Тошкент вақти билан соат 15:30да олтин унцияси учун $2040 белгиланди - бу тарихий максимум. Олтин нархи ўсишига таъсир қилаётган омиллар ўзгармаган: коронавирус пандемиясининг ривожланиши билан боғлиқ ноаниқлик, АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик ва долларнинг заифлашиши билан АҚШ иқтисодиётига янги катта миқдордаги инъекциялар.

Йил бошидан бери олтин 30 фоизга кўтарилди ва бу аллақачон Ҳиндистонда талабнинг тарихий пасайиши билан жисмоний бозорларда ҳаракатларни кучайтирди. Ўз навбатида, олтин қазиб олувчи миллиардерларнинг бойлиги кескин ошди.

Доллар инфляциясининг хавфини ва долларнинг захира ҳолатини йўқотишини ҳисобга олган ҳолда, олтин охирги чора бўлиб қолмоқда, деб ёзади Goldman Sachs. Инвестбанк олтиннинҳ унцияси 2300 долларгача қимматлашишини прогноз қилди. Bank of America эса 3000 АҚШ долларигача чўққиларни забт этишига тайёрланмоқда.

Июль ойида 40 йил деганда кумуш нархи энг юқори ойлик ўсишни қайд этди. Financial Times нашрининг ёзишича, 1979 йилнинг декабрь ойидан бери илк бора кумуш нархи бир ойда 34% га қимматлади.

Йил бошида кумуш нархининг ўсиш суръати олтин нархининг ўсиш суръатидан паст эди. Март ойида бир унция олтин худди шунча кумушдан 125 баробар қимматроқ эди. Ўшандан бери кумуш 100% дан кўпроққа, олтин эса атиги 30% га қимматлади. Кумуш ўсиш суръати бўйича олтинни ортда қолдиришда давом этиши мумкин, дейди Jupiter Asset Management Нед Нэйлор-Лиланд FT'га. Унинг таъкидлашича, нархлардаги тафовут, масалан, 2011 йилдагидан икки баравар кўпдир.

Кумушга бўлган талабнинг ўсишига унинг электроника буюмлари ҳамда қуёш батарейкалари ишлаб чиқариш саноатида фойдаланиши сабаб бўлмоқда, дейди Митсубиши таҳлилчиси Жонатан Батлер. Коронавирус ҳам талабни оширмоқда - кумуш этилен оксидида катализатор сифатида ишлатилади, ундан эса ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплари учун материаллар яратилади.

Ҳозирда кумушнинг унцияси 24 долларга баҳоланмоқда. UBC таҳлилчиларининг тахмин қилишича, нарх олти ой ичида 26 долларгача кўтарилади. Morgan Stanley мутахассислари эҳтиёткорлик билан башорат қилишмоқда. Металл нархининг барқарор ўсиб бориши учун янада кучли саноат талаби керак деб ҳисоблашади.