Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳираси 1 август ҳолатига кўра 34,7 млрд долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг тегишли ҳисоботида қайд этилган.
Заҳиранинг 13,6 млрд долларини валюта активлари (январдан бери +$1,1 млрд), 20,7 млрд долларини эса монетар олтин (йил бошидан бери + $4,4 млрд) ташкил этади.
Олтин-валюта заҳиранинг ошиши асосан жаҳон бозорида олтин нархининг ўсиши билан боғлиқ. 5 августда бир троя унция олтин нархи тарихда илк маротаба $2000 дан қимматлашган эди. Йил бошидан бери олтин нархи 30 фоизга кўтарилди.