Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олтиндан қиммат металлар
22.02.2016 10:47,  
1100

Калифорния-252

Бу металлнинг нархини айтиш жуда мушкул, фақатгина тахмин қилиш мумкин. 1грамми 27 млн доллар атрофида. Калифорния-252 металлининг бундай нархда бўлишига ер юзида жуда кам тарқалганлиги сабаб, яъни 5 граммни ташкил қилади. Бу металл сунъий равишда 1 мартагина 1958 йили яратилган. У радиоактивлиги билан ажралиб туради. Парчаланиш даврида жуда катта миқдорда энергия ажралиб чиқади.

 

Родий

Нархи: 1грамми 58 доллар

Ер юзида кам тарқалган. Алюминийга ўхшаш, аммо қаттиқ. Родий асосан каталитик жараёнларда ишлатилади. Биологик жараёнларди қатнашмайди. Родий бирикмалари жуда оз миқдорда учраганлиги учун инсон организмига таъсири охиригача ўрганилмаган. Бунга қарамай ўта заҳарли ҳисобланади. Родий тузлари одам териси рангини ўзгартириш хусусиятига эга.

 

Олтин

Нархи: 1грамми 56доллар

Олтин оғир металл, зичлиги бўйича осмий, иридий, рений, платина ва плутонийдан кейинги 6-ўринда туради. Зичлиги  19 621 кг/м.

Юқори зичлиги туфайли қазиб олиш осон, бунинг учун содда технологик жараёнларни  талаб этади.

 

Платина

Нархи: 1 грамми 60 доллар

Платина ва унинг эритмалари заргарлик саноатида кенг қўлланилади. Бир йилда 50 тоннага яқин металл ишлатилади. Хитойда йил давомида 10 миллионга яқин, умумий оғирлиги салкам 25 тонна бўлган платина маҳсулотлари сотилади.

 

Плутоний

Нархи: 1 грамми 4000 доллар атрофида

Кумушсимон оқ, оғир, мўрт, радиоактив металл. Менделеев даврий жадвалида актинийоидлар оиласига киради. Ядро қуроли ишлаб чиқаришда, атом реакторларида ядро ёқилғиси ва космик аппаратлар учун энергия манбаи сифатида ишлатилади.

 

Тритий

Бир кг тритий олиш учун 30 миллион доллар сарфланар экан. Асосан тритийли ёруғлик манбаларида ишлатилади.

 

Осмий-187

Нархи: 1 грамми 200 минг доллар

Бу металлнинг қимматлиги боиси шундаки, жудаям мураккаб жараёнлар воситасида ажратиб олинишидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан