Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олтинсой воқеалари мансабдорлар ўз вазифасига виждонсиз муносабатда бўлиши оқибати бўлган – Бош прокуратура
19.03.2020 16:41,  
725

Бош прокуратуранинг Олтинсой туманида давлат идоралари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги келишмовчиликлар акс этган видеолавҳадаги ҳолатлар юзасидан расмий баёнот берди.

МАВЗУГА ДОИР: Олтинсойда фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди (видео)

Маълум қилишича, ҳолат юзасидан мазкур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда, тумандаги фермер хўжаликларига тегишли 6,4 гектар суғориладиган ер майдони талон-торож қилингани, 5 гектарни қайтариш учун таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги сабабли, бу экин майдонлари фуқаролар томонидан узоқ муддатдан бери эгаллаб олиниб, турли мақсадларда фойдаланиб келганлиги оқибатида 436,9 млн. сўм давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилгани аниқланган.

МАВЗУГА ДОИР: ИИВ​ Олтинсой воқеасида Россияда ишлаб юрган фуқарони ҳам айблади

Хусусан, Олтинсой тумани “Халқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Оқ олтин манзараси” фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган пахта ва ғаллага мўлжалланган ер майдонидан шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Б.Мухаммадиев, Д.Мухаммадиев, Ф.Нуров, С.Мухаммадиев, М.Саттарова ва А.Сафаровлар томонидан жами 0.39 гектари ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, уй-жой қурилган, дейилади прокуратура баёнотида.

Мазкур ер майдонларини қайтариш мақсадида жорий йилнинг 14 февраль куни соат 15-00 ларда ишчи гуруҳи аъзолари “Халқобод” маҳалласига борганида юқоридаги фуқаролар ва уларнинг яқинлари қўлларида бўлган таёқ, белкурак, тош ва бошқа нарсалар билан ишчи гуруҳи олдига чиқиб, ҳокимият вакиллари ва туман ИИБ ходимлари томонидан тушунтирилишига қарамасдан фуқаролар уларга қаршилик кўрсатишган.

МАВЗУГА ДОИР: Олтинсойликлар Президент фармони бўлишига қарамай кадастр ҳужжати берилмаганини айтмоқда

«Эрим ва қайнонамни судрашгач, уларни қутқаргани бордим. Ҳомиладорлигимни айтсам ҳам, судрашди ва кўтариб автобусга тиқишди» – Олтинсой воқеалари

«Фақат ИИБнинг ўзи келганда бу даражада тўполон бўлмасди, уларнинг орасидаги фуқаро кийимидаги шахслар тўполонни бу даражада кучайиб кетишига сабабчи бўлди» – Олтинсой воқеалари​

Прокуратуранинг ёзишича, натижада 3 нафар ИИБ ходими “енгил” тан жароҳати олган. Мазкур ҳолатларда мансабдор шахслар томонидан ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида суғориладиган ер майдонлари талон-торож қилинган ҳамда Олтинсой туман ИИБ ходимларига тан жароҳати етказилган.

МАВЗУГА ДОИР: «Олтинсой воқеалари бўйича қалбан ким билансиз?»– Халқ фикри

Шунга кўра, мансабга совуққонлик билан қараш ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятлари аломатлари мавжудлиги ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, ҳолат юзасидан Олтинсой туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: «Ҳокимият вакилларининг "снос"ларда аҳолига нисбатан ҳурматсизлиги ва мулкига тажовузлари ИИВ ходимларининг обрўсига путур етказмоқда»​

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан