Олтита хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Олтита хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли қарорлари 6 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қуйидаги хусусий бандлик агентликларининг лицензиялари 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилди:

  • “Mirai recruitment”;
  • “Reiwa”;
  • “Turon world cooperation”;
  • “Priority international”;
  • “Specialist group”;
  • “Jyonan-staff Business”.

Улар фаолияти Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармасида БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги (2,295 млрд сўм) маблағларни захира сифатида тўлдирмагани сабабли тўхтатилган.