Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








“Омикрон”нинг янги мутациялари дунё бўйлаб тарқалмоқда
15.04.2022 20:22,  
117

Коронавируснинг “омикрон” штамми мутацияга учрашда давом этмоқда. Ҳозиргача унинг элликка яқин тури маълум. Улар орасида ХЕ субварианти пандемия давридаги энг юқумлиси, деб ҳисобланяпти. 

BА.1 ва BА.2 версиялари комбинациясидан ҳосил бўлган ушбу вариант Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд, Янги Зеландия ва Чехияда қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Энди ушбу рўйхатга Австралия ва Япония давлатлари ҳам қўшилди. 

Хусусан, Австралияда илк ХЕ яқинда чет элдан қайтган беморда рўйхатга олинди. Японияда ҳам вируснинг янги тури Токио шаҳри яқинидаги Нарита аэропортида, АҚШдан келган 30 ёшли аёлда аниқланди.

 Шифокорлар коронавирус штаммларидаги мутациялар туфайли ҳосил бўлган уч хил линияни ажратиб кўрсатишади — ХD, ХЕ ва ХF. 

ХD ва ХF линиялари “дельта” ва “омикрон”нинг BА.1 версияси комбинацияси натижасида, ХЕ эса BА.1 ва BА.2 вариантларининг қўшилуви оқибатида юзага келган. 
 
“Омикрон” ва “дельта” бирлашувидан келиб чиққан XF  варианти кеча Италиянинг Пиевесестина шаҳрида қайд этилди. Маълумотларга кўра, бемор 50 ёшида кўплаб патологиялардан азият чекиб, вафот этди. Аммо маҳаллий мутахассислар унинг ўлимига коронавируснинг янги варианти сабаб бўлмаганини айтишмоқда.

“Омикрон”нинг яна бир субштаммига XL деб ном берилди. У илк бор Жанубий Кореяда аниқланди.  Ҳозир мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари янги мутация устида эпидемиологик тадқиқот олиб боришмоқда. 

COVID-19нинг янги вариантлари беморларда қандай асоратларни кетириб чиқариши хусусида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ мутахассислар эмланиш коронавирусга қарши энг мақбул чора, деган хулосада якдил . 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан