Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўн ойда солиқ тушумлари ҳажми қарийб 18 фоизга ошди
13.11.2022 17:44,  
20

Жорий йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистонда солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,5%га ошган

Солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши Тошкент шаҳрида кузатилди — 41,9%.

Шунингдек, Фарғона (35,1%), Самарқанд (33,8%), Сирдарё (30,3%), Бухоро (30,3%), Жиззах (29,9%) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда (30,7%) ўсиш қайд этилган.

Бунга электрон ҳисоб-фактура, онлайн-касса ва «cashback» тартибининг жорий қилиниши ҳисобидан эришилганлиги таъкидланган.

Бундан ташқари божхона тўловлари бўйича тушумлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,8%га ошган.

Божхона тушумларининг энг катта ўсиши 63,1% билан Андижонда қайд этилди.

Шу билан бирга, Жиззах (51,0%), Сирдарё (48,1%), Фарғона (40,2%) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (55,9%) ва Тошкент шаҳрида (44,3%) кузатилган.

Бу турдаги даромадларнинг ошишига жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида импортнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,3%га ўсиши таъсир кўрсатган.

Ўн ойда товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,7%га ошган.

Экспортнинг сезиларли ўсиши Сирдарё (36,2%), Андижон (34,4%), Самарқанд (28,3%), Навоий (28,2%), Наманган (25,9%) вилоятларида ва Тошкент (28,0%) шаҳрида қайд этилди.

Соҳалар кесимида Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат, озиқ-овқат, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида кузатилган.

Товар экспортнинг камайиши Сурхондарё (-14,5%), Жиззах (-2,3%), Бухоро (-2,2%) вилоятларида ва Қорақалпоғистонда (-10,3%) кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан