Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оналар дуосидан ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор – Шавкат Мирзиёев аёлларни байрам билан табриклади (фото)
7.03.2020 14:27,  
189

Бугун Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.

Фото: president.uz

– Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзод муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор, – деди давлатимиз раҳбари.

Фото: president.uz

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилаётгани айтилди.

Фото: president.uz

Шунингдек, хотин-қизларнинг хайрли ишлари ҳам эътироф этилди. Байрам тадбири давомида Шавкат Мирзиёев қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова, 32 ёшида Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова каби хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлади.

Фото: president.uz

Байрам иштирокчилари биргаликда уларни олқишлаб, чуқур ҳурмат ва ташаккурларини билдирди.

Фото: president.uz

Давлат раҳбари қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялаш жуда улуғ ва шарафли масъулият эканини таъкидлади.

Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев мураббийларга кейинги йил 8 мартдан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди. Йиғилганлар буни қўллаб-қувватлади.

Фото: president.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан