Юқори имконият ва ҳамёнбоп нарх-наво боис OnePlus смартфонлари ўз мухлисларига эга, деб ёзмоқда terabayt.uz.
Компания сўнгги 2 йилда тақдим қилган OnePlus 1 ҳамда OnePlus 2 флагманлари ўзига хос жиҳатлари билан фойдаланувчилари диққатини торта олди. Май ойида намойиш қилиниши мумкин бўлган OnePlus 3 эса замонамизнинг кучли гаджетлари билан рақобатга кириша оладиган смартфон бўлиши кутилмоқда.
Унинг AnTuTu электрон қурилмалар имкониятини баҳолаш дастурида ҳамда MyDrivers нашрида эълон қилинган жиҳатларини сизга баён қилмоқчимиз.
OnePlus 3:
- Snapdragon 820процессори;
- Adreno 530 график-тасвир процессори;
- 4 Гб оператив хотира;
- 32 Гб доимий хотира;
- 5.5 дюймли AMOLED дисплей, у FullHD форматида бўлиб, пиксель сиғими 1920×1080, ҳар дюймда 401 пиксель;
- Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизимининг мослаштирилган талқини;
- 16 Мп бош камера ҳамда 8 Мп олд камера;
- 3000 мА соат электр токи сиғимига эга, тезкор қувват олувчи аккумулятор;
- Смартфон нархи $355 долларга баҳоланиши кутилмоқда. Унинг махсус талқини 385 АҚШ долларигача баҳоланиши мумкин.
OnePlus 3 смартфони металл корпусга эга бўлади.
Компания раҳбари Карл Пейн ҳам шу йилнинг февраль ойида оммавий ахборот воситаларида қилган чиқишларидан бирида навбатдаги флагманнинг 2 чоракда тақдим қилиниши ва у ўзининг дизайни ҳамда имкониятлари билан «смартфонлар кушандаси» бўлишини маълум қилган эди.