Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Онлайн аукциондаги 3 та вилоятдаги ерлар 25 карра қимматга сотилди
15.07.2020 20:30,  
325

15 июль, чоршанба куни "E-ijro Auksion" савдоларида қатор вилоятлардаги бўш ер участкалари сотувга қўйилди. Хусусан, Андижон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида сотилган ер участкалари 20 баробарлаб қимматга сотилди, дея хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидан нархи 2 млн. сўмлик ер участкаси 565,1 млн. сўм нархга (282,55 баробар) тасдиқланди. Аукционда 10 нафар иштирокчи қатнашди. Бу ерда дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши мумкин. Ғолиб 12 ой давомида 100 млн.сўм миқдорида инвестиция киритиши талаб этилади.

Андижон вилояти, Шаҳрихон туманидан нархи 4,2 млн. сўмлик ер участкаси учун 208 млн. сўм нарх (49,5 баробар) тасдиқланди. Ушбу ер участкасида ошхона, кафе, савдо уйи, дўкон, маиший хизмат кўрсатиш корхонасини қуришга рухсат этилган. Ғолиб шунингдек, 50 млн.сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам қабул қилиб олган.

Ана шундай ер участкасининг навбатдагиси Бухоро вилояти, Бухоро туманидан ютиб олинди. Нархи 4,5 млн. сўмлик ер участкаси учун 112 млн. сўм нарх (25 баробар)тасдиқланди. Савдо 8 нафар иштирокчи ўртасида қизғин кечиб, ғолиб томонидан 18 ой давомида 200 млн.сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти қабул қилинди. Ушбу ер участкасида дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари қуришга рухсат этилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан