«Онлайн болалар боғчаси» дастури ишга туширилди

«Онлайн болалар боғчаси» дастури ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпания ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида “Онлайн болалар боғчаси” дастурини ишлаб чиқди.

Дастур икки йўналишга эга: “Илк қадам” — 3-6 ёшдаги болалар учун ва “Ақлвой” — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.

Машғулот шакли – 20-25 дақиқали видеолавҳалар бўлиб, улар мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришнинг бир неча йўналиши қамраб олади. Жумладан, атроф оламни ўрганиш, ижодий ва таълим кўникмаларини, нутқ ва мантиқни ривожлантириш.

Машғулотлар 1 апрель кунидан бошлаб, душанбадан жумагача соат 08:00 дан 16:00 гача “Болажон” телеканалида ва қуйидаги интернет манзилларида олиб борилади: