Онлайн микроқарз – “Микрокредитбанк” АТБ томонидан иш ҳақи лойиҳаси доирасида очилган пластик карталарга масофавий қарз тақдим этиш тури.
Банк томонидан Онлайн микроқарз нақд пулсиз шаклда банк картасига “MKB Mobile” иловаси орқали миллий валюта – "сўм"да - 3 ойгача бўлган муддатга ажратилади.
Онлайн микроқарзнинг асосий қисми фойдаланишнинг охирги ўттизинчи кунида қайтариш шарти билан берилади. Бунда, мижоз томонидан оферта шартномаси тасдиқланганидан сўнг 3 банк иш куни ичида фойдаланиш лозим, мижоз томонидан фойдаланилмаган тақдирда шартнома кейинги кундан бекор қилинади.
Онлайн микроқарз олувчи жисмоний шахс сўнгги иш жойида камида 6 ой ишлаган (кредит олиш даврида ишлаб турган) бўлиши лозим.
Онлайн микроқарз қуйидаги шартлар асосида ажратилади:
— "Онлайн микроқарз" йиллик фоиз ставкаси: 24%
3 ойгача муддатда 1 500 000 сўмгача берилади.
— "Онлайн микроқарз-2" йиллик фоиз ставкаси: 27%
12 ойгача муддатда 10 000 000 сўмгача берилади.
Микрокредитбанкда “MKB Mobile” иловаси орқали “Онлайн” микроқарз олиш босқичлари ҳақида маълумот:
Энди Сиз исталган пайтда банкка келмасдан ҳеч қандай ҳужжатларсиз “МКБ мобиле” иловаси орқали скоринг таҳлили асосида “Онлайн” микроқарз олиш имконига эгасиз. Эътиборлиси, бу хизмат фақат МИКРОКРEДИТБАНК иш ҳақи пластик картаси эмиссия қилинган жисмоний шахсларга онлайн режимда мобил телефон ёрдамида ажратилади. Энг асосийси, кредит олиш учун соатлаб навбатда туришдан қутулинг ва 10 дақиқа ичида ўзингиз кредит расмийлаштиринг.
Ишлатиш тартиби:
— Телефонингизга “MKB Mobile” мобил иловасини юклаб оласиз;
— “MKB Mobile” иловасига кириб, “МEНИНГ КРEДИТИМ” йўналиши танланади;
— Бу йўналишидан “ОНЛАЙН КРEДИТ” устунига кирилади ва "онлайн микроқарз" ёки "онлайн микроқарз 2" кредит турларидан бири танланади ва электрон тарзда микроқарз ажратишга буюртма жўнатилади. Бунда мижоз электрон оферта шартномаси билан танишиб чиқади ва электрон имзолайди;
— "Онлайн микроқарз" 1 ойдан 3 ойгача муддатда берилади;
— "Онлайн микроқарз 2" эса 12 ой муддатга ажратилади;
— “Онлайн” микроқарз йиллик 24 фоиздан;
— "Онлайн микроқарз 2" эса йиллик 27 фоиз.
— Микроқарз суммаси скоринг таҳлил асосида иш ҳақи бўйича очилган пластик картасига фақат ойлик маоши кирим бўлган суммасининг 50 фоизи кредит тўлов қобилияти учун қабул қилинади ва барча мавжуд кредитларининг бир ойлик тўловлари чегириб ташланади;
Банкка ҳужжат тақдим қилмасдан, мижоз томонидан оферта шартномаси электрон тарзда тасдиқланиб ажратилади.
Муддати ўтган кредит қарздорликлари бор мижозларга ушбу кредит ажратилмайди. Бунда мижоз томонидан кредит буюртмасида берилган суммани пластик картасига юклаб олади.
Агарда мижоз “Онлайн” микроқарздан фойдаланиб, муддати ўтган қарздорлиги 15 кун муддатдан ошган тақдирда ушбу кредитдан қайта фойдалана олмайди. Шунингдек, кредит қарздорлигини қайтаришда электрон тарзда банкка бормасдан амалга оширилади.